Иш ҳақи, стипендия ва пенсияларни индексация қилишга 3,4 трлн сўм йўналтирилади

Иш ҳақи, стипендия ва пенсияларни индексация қилишга 3,4 трлн сўм йўналтирилади

Иш ҳақлари, стипендиялар, пенсия ва нафақаларни индексация қилиш учун давлат бюджети ва Пенсия жамғармасидан 3,474 трлн сўм ажратилади. Бу ҳақда 15 июль куни бўлиб ўтган Халқаро пресс-клуб мажлисида Ўзбекистон молия вазири ўринбосари Шохруҳ Шораҳмедов маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, аввалига инфляция даражаси январь-июнь ойларида 5,6 фоизни ташкил этганини ҳисобга олиб, ойлик иш ҳақини 7 фоизга кўтариш учун 2,2 трлн сўм ажратиш режалаштирилган эди. Бироқ президент ташаббуси билан ЭКИҲ 10 фоизга оширилиб, ушбу мақсадлар учун бюджетдан қўшимча 361 млрд сўм ажратишга қарор қилинди.

«Пенсия фондидан ҳам 463 млрд сўм миқдорида қўшимча маблағлар ажратилади. Ойликларнинг оширилиши аҳоли, айниқса бюджет соҳасида меҳнат қилаётган 2,5 млн ходимнинг моддий таъминотини яхшилайди, деб ҳисоблаймиз», — деди молия вазири ўринбосари.

Шохруҳ Шораҳметов Ўзбекистонда инфляция даражаси бизнеснинг ривожланиши билан боғлиқ эканини таъкидлаб ўтди. Аҳолида даромадлар ўсади ёки бизнесда кредитлаш ҳисобига янги имкониятлар пайдо бўлади. Кўпроқ импорт маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Ҳам истеъмол товарлари, ҳам бизнес учун ускуналар. Бу инфляцияга таъсир қилади", — деди у.

Молия вазири ўринбосари иш ҳақининг ошиши инфляцияни тазлаштиришини тасдиқлади, бироқ ойликларни оширмасдан қолдириб ҳам бўлмаслигини таъкидлади.

«Давлат олдида танлаш имконияти бор. Ойликларни оширмасдан қолдиришимиз имконсиз. 2,5 миллион киши, бу — 2,5 миллион оила демакдир. Уларни боқиш керак. Шунинг учун инфляциянинг ўсиш суръатлари ва ойликларнинг инфляцияга таъсиридан келиб чиққан ҳолда иш ҳақини ошириш учун энг мақбул даражасини ҳисоблаб чиқишга ҳаракат қилмоқдамиз», — деди Шохруҳ Шораҳмедов.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!