Иш ҳақи оширилди. Стипендия, жарима ва контрактлар ҳам ошадими?

Иш ҳақи оширилди. Стипендия, жарима ва контрактлар ҳам ошадими?

Ҳуқуқшунос, блогер Хушнудбек ўз телеграм-каналида иш ҳақи оширилганидан сўнг энг кўп сўралаётган саволларга маълумот берди.

Жарималар ҳам ошадими?

1 июндан бошлаб базавий ҳисоблаш миқдорига боғланган тўловлар ҳам ошади. Масалан, маъмурий жарималар, солиқлар, давлат божлари ва шу каби бошқа тўловлар. Масалан, илгари 1 “минималка” жарима 270 минг сўм бўлган бўлса, 1 июндан 300 минг сўм бўлади.

Стипендиялар ошдими?

1 июндан фақат бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари 12% га ошяпти. Талабаларнинг стипендиялари ошгани йўқ, бу ҳақда фармонда ҳеч нарса дейилмаган. Шунингдек, пенсия ва нафақалар ҳам ошмади, чунки улар яқиндагина, аниқроғи 2022 йил 1 майдан 12 фоизга ошган эди (https://t.me/xushnudbek/14123).

Контрактлар ҳам ошадими?

Қоидага кўра, талабаларнинг тўлов-контрактлари ҳам ошиши мумкин, сабаби базавий контракт миқдорлари меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига боғлаб қўйилган. Лекин бу борада хулосага бироз шошмаган маъқул. Сабаби кўплаб ОТМлар ўз имконидан келиб чиқиб, контракт миқдорларини ўзи белгилаяпти, бундан ташқари илгари Ҳукумат томонидан контракт миқдори оширилишига тақиқ қўйилган пайтлари ҳам бўлганди. Аниғини ОТМлардан аниқлаштириш керак.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!