Исфахонни ким бомбардимон қилди?

Исфахонни ким бомбардимон қилди?

Эроннинг Исфаҳондаги ҳарбий обектига зарба Теҳроннинг бунинг жавоби қаттиқ бўлиши ҳақидаги огоҳлантиришларига қарамай, катта муваффақият билан амалга оширилди. Бу ҳақда Ғарб разведкасидаги манбаларга таяниб, The Jerusalem Post хабар бермоқда.

Араб телеканаллари Al Arabiya ва Al Hadath хабарига кўра, ҳужумда АҚШ ҳарбийлари иштирок этган. Ҳужум Эрон ва Россияни “қурол заводлари ташкил этиш ва баллистик қуролларни экспорт қилишга йўл қўйилмаслиги” ҳақида огоҳлантириши керак.

Al Hadathнинг хабар беришича, Исроил Эрон нишонларига баъзи ҳужумларда иштирок этиши мумкин. Исроил ТИВ бунга изоҳ беришдан бош тортди.

Британия Қироллик Қўшма Мудофаа Тадқиқот Институти (РУСИ) хабарига кўра, Эроннинг Shahed Aviation Industries корхонаси Исфахон яқинида жойлашган бўлиб, у Шаҳед-136 ва Шаҳед-131 камикадзе дронларини ишлаб чиқаради. Эронда ишлаб чиқарилган дронлардан Россия Украинага ҳужум қилиш учун фойдаланмоқда деган тахминлар бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!