Ис газидан заҳарланиш ҳолатлари қайси вилоятда юқори?

Ис газидан заҳарланиш ҳолатлари қайси вилоятда юқори?

Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Фавқулотда вазиятлар вазирлиги мутасаддилари томонидан “Ис газидан заҳарланиш ҳамда ҳаво-газ аралашмаси билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш юзасидан белгиланган чора-тадбирлар” мавзусида жонли эфирда матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Унда 25 ноябрдан аҳоли ва ҳудудларни фавқулотда вазиятлардан муҳофаза қилиш ойлиги бўлиб ўтаётгани ва бу 25 декабрга қадар давом этиши ҳамда ушбу вақт оралиғида амалга оширилиши керак бўлган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди.

Ушбу ойликни ўтказишдан асосий мақсад аҳолининг газ истеъмоли маданиятини ошириш, куз-қиш мавсумида газдан хавфсиз фойдаланишларига эришиш ҳамда газ билан боғлиқ турли кўнгилсиз ҳодисаларнинг олдини олишга қаратилган.

Таҳлилларга кўра, ис газидан заҳарланиш ҳолатларининг аксарияти фуқаролар томонидан газ ва муқобил ёқилғи турларидан фойдаланишда хавфсизлик чораларига риоя этмаслик, ностандарт ёки сертификатга эга бўлмаган иситиш печлари ва анжомларидан фойдаланиш, иситиш печларининг дудбўронларини нотўғри ўрнатиш, газ ёки бошқа муқобил ёқилғига мослаштирилган иситиш печларини дам олиш хоналарига олиб кириш ҳамда ҳавони алмаштирувчи туйнукларни беркитиб қўйишдан келиб чиқаётгани маълумот ўрнида айтиб ўтилди.

Мутахассилар томонидан таҳлил олиб борилганида шу йилнинг биргина ноябрь ойида ис газидан заҳарланиш ҳолатлари 11 тани ташкил этгани, 11 ой давомида эса 37 та ҳолат кузатилгани айтилди. Бу ҳолатлар айниқса, Тошкент, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида кўпроқ содир бўлаётгани ҳақида маълумот берилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!