Ироқлик ёшлар нега ўз жонига қасд қилмоқда?

Ироқлик ёшлар нега ўз жонига қасд қилмоқда?

Нефтга бой Ироқда ёшлар иш топишга қийналяпти. Ўтган йил октябрдаги норозилик намойишларининг асосий сабабларидан бири айнан ишсизлик эди. Ҳукумат муаммони ҳал қилмади, норозиликларга эса куч билан жавоб қайтарди, дея ёзади The New Arab нашри. 

Айни пайтга келиб, ироқлик ёшлар ўртасида ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортган ва таҳлилчилар буни иқтисодий танглик билан изоҳламоқла. 

БМТ маълумотига кўра, жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида 298 нафар ироқлик ўзини ўлдирган. Шундан 68 та ҳолат пойтахт Бағдодга, 39 таси Басрага тўғри келади. Расмий статистикага қараганда, Ироқда 2003 йилдан бери ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари икки баравар ортган. 

Кишининг ўзини ўлдириши бир қатор сабаблар, жумладан, шахсий ва ижтимоий муаммолар билан боғлиқ. Бироқ Ироқда иқтисодий муаммолар доимий ижтимоий умидсизликнинг манбаига айланди: охирги ўн йилда ишсизлик даражаси мунтазам ўсиб борди, 2017 йилда ИШИД енгилгандан кейин мамлакат жиддий муаммоларга дуч келди.  

“Оилавий ва иқтисодий муаммолар, бунга қўшимча равишда охирги пайтда коронавирус пандемияси туфайли руҳий босим Ироқда ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари ортишига олиб келди, – дейди Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссия аъзоси Али ал-Баётий. – Бундан ташқари, руҳий саломатликка эътибор ҳам, ҳукуматнинг бу муаммони ҳал қилиш учун режаси ҳам йўқ. Оқибатда ўз жонига қасд қилишга туртки берадиган психологик муаммолар ортди”.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!