Ироқда ИД раҳбарининг ўринбосарларидан бири ўлимга ҳукм қилинди

Ироқда ИД раҳбарининг ўринбосарларидан бири ўлимга ҳукм қилинди

Бағдоддаги ал-Карх тумани жиноят ишлари бўйича суди "Ислом давлати" террорчилик гуруҳи раҳбари Абу Бакр ал-Бағдодийнинг ўринбосарларидан бирини ўлимга ҳукм қилди, деб хабар берди Ироқ олий суди кенгаши вакили Абдул Саттор Биркадар ўз баёнотида.

"Ал-Карх жиноят ишлари бўйича суди террорчиликда айбланаётган Исмоил ал-Айсави ишини кўриб чиқишни якунлади", — дейилади хабарда. Маълум қилинишича, у осиб ўлдиришга ҳукм қилинган.

Баёнотда айтилишича, айбланувчи аввал Сурияга, сўнгра Туркияга қочиб ўтган ва ўша ерда қўлга олинган.

Биркадарнинг сўзларига кўра, ал-Айсави гуруҳда турли лавозимларда ишлаган. У хусусан, фатво бўйича қўмитада ишлаган ва гуруҳда ўқув режаларини тузиш учун жавобгар бўлган.  

Ал-Бағдодийнинг ўлдирилгани ҳақида бир неча марта хабарлар тарқалган бўлса-да, уларнинг ҳеч бири тасдиқланмаган.

Manba: kun. uz

 

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!