Ироқда 5 йил олдинги портлашларни уюштирган шахс қўлга олинди

Ироқда 5 йил олдинги портлашларни уюштирган шахс қўлга олинди

Ироқ ҳукумати 2016 йилда Бағдод савдо марказида портлашни уюштирган шахс душанба куни ҳибсга олинганини маълум қилди. Беш йил аввалги портлаш натижасида 300 дан ортиқ инсон ҳаётдан кўз юмган ва 250 киши жароҳатланган эди. Бу теракт Саддам Ҳусайн тахтдан ағдарилганидан сўнг, 2016 йилда марказий Каррада ҳудудида террорчининг ўзини портлатиши натижасида уюштирилган ҳужум Ироқ пойтахтида содир этилган энг қонли ҳодиса бўлган эди.

"Террорчилар Каррадада портлаш уюштирганидан беш йил ўтгач, бизнинг кучларимиз террорчи Ғазван Ал-Зобайни мамлакат ташқарисидаги мураккаб разведка операциясида қўлга киритишга муваффақ бўлди” - деган бош вазир Мустафо ал-Қадимий.

Ассошиэйтед Пресс агентлигига исмини ошкор қилмаган Ироқ разведкасининг икки расмийси, қўшни давлат билан ҳамкорликда ўтказилган мураккаб операцияда Ғазван ал-Зобайнинг тутилганини айтган.

«Ал-Қоида»нинг аъзоси бўлган 29 ёшли Аз-Зобай, 2008 йилгача америкаликларнинг Ироқдаги Кроппер қамоқхонасида ҳибсда бўлган. 2013 йилда Абу Грейб қамоқхонасидан қочиб кетиб ИШИД гуруҳига қўшилган.

Ироқ расмийлари ўтган душанба куни ИШИД етакчиси Сами Жасимни чет элдаги худди шундай операцияда қўлга олинганини маълум қилишган. Жасимнинг боши учун АҚШ Давлат департаментининг «Адолат учун мукофотлар» дастури доирасида 5 миллион долларлик мукофот белгиланган эди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!