Ироқ Саудия Арабистонининг Шарқ-Ғарб нефт қувурига қилинган дрон ҳужумлари ўз ҳудудидан амалга оширилганини тасдиқлади
Ироқ ҳукумати мамлакат ҳудудида дронлар учирилган майдончаларни аниқлади. Ушбу ҳужумлар юзасидан суриштирувлар бошланди, Эронга олиб борувчи учта чегара ўтказиш пунктини ёпилди.
Al Jazeera мухбири Жек Ҳюсон ёпилган ўтказиш пунктларини санаб ўтди. Булар Басра вилоятидаги Шаламча, Майсан вилоятидаги аш-Шиб ва Дияла вилоятидаги Мандали пунктларидир. Нашр манбаларига кўра, Ироқ ҳукумати ҳужумни содир этганлар Эронга қочиб кетиши эҳтимолидан хавотирланиб, чегара пунктларини ёпишни буюрган.
Al Jazeera журналисти, шунингдек, Майсан вилоятининг жануби-шарқидаги ат-Таййиб чегара ҳудуди ҳам ёпилганини айтди. Бунга ҳудудда дрон учириш қурилмалари аниқлангани сабаб бўлган. Ҳозир у ерда қидирув ишлари олиб борилмоқда.
"Ироқ бош вазири Али ал-Зайдий Эроннинг чегара яқинида дронларни учириш платформалари топилгани бўйича қўшма текширув ўтказиш ҳақидаги сўровини маъқуллади", —