Ироқ президенти Британия фуқаролигидан воз кечди

Ироқ президенти Британия фуқаролигидан воз кечди

Ироқ президенти Барҳом Солиҳ Британия фуқаролигидан воз кечди.

Маълум қилинишича, Ироқнинг яқинда сайланган президенти британ фуқаролигидан мамлакат конституцияси талабига кўра воз кечган. Конституцияда юқори лавозимни эгалловчи давлат арбобларига бошқа давлат фуқаролигига эга бўлиш тақиқланган.

У аввалги тузумга (Саддам Ҳусайн) нисбатан мухолиф фаолият олиб борган даврда унга фуқаролик берган Буюк Британияга ўз миннатдорлиги ва ҳурматини билдиради , дейилган хабарда.

Солиҳ 2018 октябрь бошида Ироқ парламенти томонидан президент этиб сайланган. У аввал Ироқ Курдистони ҳукумати раҳбари лавозимини эгаллаган.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!