Ирландияда Путиннинг машҳур дельфиннинг йўқолиб қолишига алоқадорлиги маълум қилинди

Ирландияда Путиннинг машҳур дельфиннинг йўқолиб қолишига алоқадорлиги маълум қилинди

Ирландиялик сенатор Нед О’Салливаннинг айтишича, Керри графлигидаги таниқли Фунги лақабли дельфиннинг йўқолиб қолишига Россия ва шахсан Президент Владимир Путин алоқадор.

Бу ҳақда “Irish Post” газетаси хабар бермоқда.

Газетанинг хабар беришича, шаҳарнинг рамзи бўлган Фунги 3 ой олдин йўқолган.

Тахмин қилинишича, ҳайвон Россия ҳарбийлари томонидан Британия кемаларини кузатишда фойдаланиладиган гидролокаторлар туфайли ғойиб бўлган.

Газетанинг ёзишича, ушбу тизимлар дельфинлар ҳаракатига таъсир қилиши ва ҳатто уларга зарар етказиши мумкин.

«Бунга руслар ёки Путин аралашган бўлиши мумкин...”, деди О’Салливан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!