Иқлимшунос: "Ернинг 30 фоизини сув "босиши" мумкин"

Иқлимшунос: "Ернинг 30 фоизини сув "босиши" мумкин"

Агар кейинги 30 йил ичида Ердаги ўртача ҳарорат бир ярим даражадан кўпроқ кўтарилса, инсониятни ҳалокатли табиий офатлар кутмоқда. Худди шундай фаразни В. И. Вернадский номидаги Қрим федерал университети Агротехнология академияси доценти Владимир Рябов илгари сурмоқда.

Олимнинг таъкидлашича, сўнгги 40 йил ичида сайёрамизда исиш ҳар қачонгидан ҳам юқори бўлган. Яъни ўртача ҳарорат икки даражага ошган.

«Иқлимнинг тез ўзгариши табиий офатларга сабаб бўлади. Ўзгаришлар қанчалик глобал бўлса, офатлар шунчалик хавфли бўлади», — дейди эксперт. У, шунингдек, абадий музликларнинг эриши бундай жараённинг бошланиши бўлиши мумкин, деган фикрни билдирмоқда.

«Бу ҳолда Ернинг 30 фоизи сув остида қолади», дейди Рябов. Унинг сўзларига кўра, гап бу ерда аҳоли зич жойлашган ҳудудлар ҳақида бормоқда.

Аввалроқ, НАСА ва Гавайи университети олимлари Ой орбитасида кутилаётган ўзгаришлар яқин ўн йилликда Ерда рекорд даражадаги тошқинларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирган эди.

Жумладан, 2021 йил июль ойида Ғарбий Европада кучли ёғингарчиликлар 20 йил ичидаги энг кучли сув тошқинларига сабаб бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!