Иқлимни жиловлаш: Ким Чен Ин кўпроқ дарахт экишни буюрди

Иқлимни жиловлаш: Ким Чен Ин кўпроқ дарахт экишни буюрди

КХДР раҳбари Ким Чен Ин мамлакатни бошқарувчи Корея Меҳнат партияси Сиёсий бюроси аъзоларини иқлим ўзгаришига қарши курашга қўшилишга чақирди. Бу ҳақда BBC News хабар бермоқда. Давлат раҳбари ўз бўйсунувчиларидан озиқ-овқат муаммосини зудлик билан ҳал қилишни талаб қилди.

Сўнгги йилларда иқлим тобора ғайритабиий бўлиб бормоқда, деди Шимолий Корея ҳукмдори ва бу таҳдидга шошилинч чора кўриш зарурлигига ишора қилди. Унга кўра, расмийлар сув тошқини ва қурғоқчиликка қарши курашиши керак.

Мамлакат раҳбари бошқа шошилинч чоралар қаторида дарёларнинг ҳолатини яхшилаш, тупроқ эрозиясига қарши дарахтлар экиш, тўғонлар ва бошқа гидротехник иншоотларни модернизация қилишни алоҳида қайд этди.

Нафақат кучли ёмғир ва тайфунлар кўринишидаги табиий офатлар, балки халқаро санкциялар ва пандемия туфайли чегараларнинг ёпилиши Шимолий Кореяликларни асосий шериги ва "донор" - Хитойдан маҳсулот етказиб беришдан маҳрум қилмоқда.

Қайд этилишича, Шимолий Кореяда коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилмаган, бироқ бошқа давлатлар сингари у ҳам ўз чегараларини ёпиб, қаттиқ карантин жорий қилган. Бу ҳафта Пхеньян Хитойдан ишлаб чиқарилган Синоваc вакциналарининг 3 миллион дозасини ташлаб, партияни CОВИДдан кўпроқ зарар кўрган мамлакатларга юборишни таклиф қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!