Иқлим ўзгаришлари сабабли Лотин Америкасидаги тарихий бинолар қулаб тушмоқда

Иқлим ўзгаришлари сабабли Лотин Америкасидаги тарихий бинолар қулаб тушмоқда

Бугуни кунда рўй бераётган иқлим ўзгаришлари Лотин Америкаси ва Мексика ҳудудларидаги тарихий биноларнинг қулаб тушишига олиб келмоқда. Мексикадаги “Тахин” деб номланувчи археологик марказ раҳбариятининг фикрича, бу каби жиддий иқлим ўзгаришлари Марказий Мексика ҳудудларининг чўлга айланишига сабаб бўлган.

Шунингдек, сув тақчиллигининг юзага келиши оқибатида бу ерлардаги экин майдонлари ҳам қуриб қолган. Мексиканинг океан соҳилларига туташ қисмида эса аксинча, ёғингарчиликлар туфайли икки метрдан тўрт метргача баланд бўлган сув тошқинлари рўй берган. Масалан, Перудаги қадимий иншоотлар ҳамда шимолий ҳудудидаги замонавий бинолар айнан “Эль-Ниньо” номли оқим, яъни ёғингарчиликлар ҳамда сув тошқинларидан азият чеккан.

Ҳозирги вақтда Мексика ҳудудида маданий ёдгорликлар тизимига кирувчи 11 та қадимий археологик иншоотлар мавжуд. Веракрус штатидаги “Тахин” номли тарихий шаҳарча ҳам тахминан эрамиздан аввал 850 йилда барпо қилинган. Археологлар томонидан бугунги кунга қадар ҳудуднинг 20 фоиз қисмида қазиш ишлари олиб борилиб, топилмалар юзасидан илмий-тадқиқот ишлари олиб борилди. Эндиликда ана шу қадимий шаҳарча йўқолиб кетиш арафасида турибди. Яқинда сув тошқини оқибатида шаҳарчанинг икки тарафидан оқиб ўтувчи дарё ўзанидан тошиб кетиб биноларга зарар етказди. Натижада икки метр баландликдаги сув остида қолган уйлар ўпирилиб тушган. Айни кунларда археолог олимлар мамлакатдаги тарихий ёдгорликларни сақлаб қолиш чора-тадбирлари устида иш олиб бормоқдалар.

Manba: uza.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!