Иқбол Мирзо: "Ўзбекистоннинг Фаластиндан мағлубияти ёшлар муаммоси"

Иқбол Мирзо: "Ўзбекистоннинг Фаластиндан мағлубияти ёшлар муаммоси"

13 сентябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.

Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Иқбол Мирзо Ўзбекистон жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари Ойбек Қосимовга савол берган:

“Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Фаластинга ютқазиб қўйиши ҳам ёшларнинг муаммоси ҳисобланади. Терма жамоа таркибининг катта қисмини ёшлар ташкил этади, масалан. Тизимни ривожлантириш бўйича қандай ишлар қиляпсизлар?”

Ойбек Қосимов Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги доим ёшлар билан ҳамкорликда ишлаб келгани, яқин муддат ичидаги лойиҳалар болалар спортини ривожлантиришга йўналтирилганлигини айтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!