Иқбол Мирзо: «Дабдабали тўй қилаётганларни халқ олдида шарманда қилиш керак»

Иқбол Мирзо: «Дабдабали тўй қилаётганларни халқ олдида шарманда қилиш керак»

Хабарингиз бор,  20 сентябрь куни Сенатда «Тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қўшма қарор ижроси таъминлаш бўйича тузилган комиссиянинг биринчи йиғилиши бўлиб ўтди.

«Kun.uz»нинг хабар беришича, унда адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев қарор талабларини бузганлик учун белгиланадиган жавобгарлик масалаларига тўхталиб ўтган.

— Жавобгарлик масаласи, жарима миқдори қанча бўлиши ҳақида аниқ тўхтамга келингани йўқ. Кодексга ўзгартириш киритиш ва яна бошқа ташкилий ишлар бор.

Биринчи навбатда қарорнинг мазмун-моҳиятини жойларга етказиш керак. Адлия вазирлигининг энг қуйи бўлимларигача бу қарор жўнатилган.

Жавобгарлик, албатта, белгиланади ва бу 2020 йилнинг 1 январидан кучга киради. Балки, жарима белгиланар, балки бошқа турдаги жавобгарликка тортилар, — дейди адлия вазири ўринбосари Худоёр Мелиев.

Тўйлар бўйича комиссия раиси Иқбол Мирзо ҳам жавобгарлик масаласида ўз муносабатини билдирган. Унинг айтишича, жойларда бу мавзу юзасидан савол берилганда қонунчиликдаги энг юқори жарима миқдори кўзда тутилаётганлигини айтиш лозим.

— Дабдабали тўй қилаётганларга маъмурий ёки жиноий жавобгарлик қўллаш унчалик фойда бермаслиги мумкин. Уларни ОАВ орқали кўрсатиб, бутун халқ олдида шарманда қилиш керак, — дейди сенатор Иқбол Мирзо.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!