“Ипотека-банк” ходимлари COVID-19 га тест топширди...

A A A
“Ипотека-банк” ходимлари COVID-19 га тест топширди...

Куни кеча хабар берганимиздек, 2020 йил 24 май куни банкимизнинг Бош офисида ишловчи ходим COVID-19 инфекциясини юқтириб олгани маълум бўлди.

Шу боис молия муассасасида карантин қоидаларидан келиб чиқиб, зарурий  эҳтиёт чоралари кўрилди. 

Хавфсизлик нуқтаи назаридан 25 май куни банкда  коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида, Бош офиснинг барча ходимлари ва карантинга жойлаштирилган ходимлардан COVID-19 га тест таҳлиллари олинди. Барча ходимлардан олинган тест таҳлиллари натижалари манфий бўлиб чиқди.

Банкда коронавирус инфекциясини юқтириб олган ходимнинг аниқланиши, муассаса ходимларини хушёрликка, санитария гигиена қоидаларига амал қилиш тартибларига бўлган эътиборни  янада кучайтирди. 

Айни вақтда банкимиз Бош офисида иш жараёнлари карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда доимгидек давом этмоқда. Энг асосийси ходимларнинг бир қисми иш жойида, қолган ходимлар масофадан туриб ишлаши йўлга қўйилган. 

Муҳими, аҳоли ва мижозларга ўз вақтида ҳамда сифатли банк хизматлари  кўрсатилмоқда.

Шунингдек, банкнинг мамлакатнинг вилоят ва ҳудудлардаги барча филиаллари, мини-банк ва банк хизматлари марказлари, шунингдек, банкдан ташқарида жойлашган кассалар меҳнат қонунчилигига ҳамда карантин талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ўз фаолиятини барқарор  давом эттирмоқда.

Банкнинг республикамиздаги барча  филиаллари томонидан бугунги кунда жисмоний ва юридик шахсларга кредит ажратиш ҳамда бошқа барча турдаги банк хизматларини кўрсатиш доимгидек давом эттирилмоқда.

Банк жамоаси, шифохоналарда даволанаётган барча юртдошларимизни тез фурсатларда ушбу дарддан фориғ бўлиб соғлом ҳаётга қайтишларини тилаб қолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!