“Ипотека банк”нинг Навоий ва Самарқанд филиалларида коронавирус аниқланганми?

“Ипотека банк”нинг Навоий ва Самарқанд филиалларида коронавирус аниқланганми?

“Ипотека банк” Навоий ва Самарқанд филиалларида ҳам коронавирус аниқланганлиги тўғрисидаги хабарларга расмий изоҳ берди.

"Айрим каналларда банкимизнинг Навоий ва Самарқанд филиалларида ходимларнинг коронавирус билан касалланиш бўйича ҳолатлар аниқланганлиги бўйича асослантирилмаган маълумотлар тарқатилмоқда.

Бизнинг филиалларимизда бундай ҳолатлар аниқланмаган.

Барча филиаллар мижозларга ва аҳолига карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда хизмат кўрсатиб келмоқда.

Банк тўғрисида асосланмаган маълумотлар тарқатаётган каналлар ҳақида тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишга мажбур бўламиз".

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!