iPhone смартфонлари хавфсизлик тизими кучайтирилади

iPhone смартфонлари хавфсизлик тизими кучайтирилади

Компания смартфонларнинг операцион тизимига ўзгаришлар киритмоқчи - қурилма бир соат давомида блокдан ечилмаса, у ва компьютер ўртасидаги USB орқали алоқа тугатилади. Apple вакиллари шу орқали iPhone эгаларининг шахсий маълумотларини фирибгар ва жиноятчилардан ҳимоя қилмоқчи эканини маълум қилди. 

Бундан ташқари, компания ҳукумат смартфонларни беихтиёр тортиб олиши мумкин бўлган мамлакатларда яшовчи фойдаланувчиларнинг қурилмаларни қўллаш хавфсизлигига эътибор қаратмоқда. Ўзгаришлар iOS12 мобил операцион тизимида ва iOS11'нинг сўнгги версияларидан бирида амалга оширилади. 

Мақолада қатор фирмалар USB ёрдамида iPhone хавфсизлик тизимининг паролни тўғри киритишга уринишга нисбатан чекловларга тегишли созламаларини ўзгартириш имконини берувчи ускунани ишлаб чиқишаётгани қайд этилган. Усул кенг тарқалмоқда.

Манбага кўра, компания мижозларни хакерлар ва фирибгарлардан ҳимоялаш учун ўзининг ҳар бир маҳсулоти хавфсизлик тизимларини мустаҳкамламоқда. Компания шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятига ҳурмат билан муносабатда бўлиши ва уларнинг ишини қийинлаштириш фикридан йироқ эканини қўшимча қилган. 

Манба: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!