iPhone қотиб қолса, уни мажбуран ўчириб-ёқишни биласизми?

iPhone қотиб қолса, уни мажбуран ўчириб-ёқишни биласизми?

Айрим ҳолларда смартфонлар турли сабабларга кўра ишламасдан – «қотиб» қолади. На экрандаги силашларингизга, на тугмачаларни босишингизга жавоб реакцияси кўрсатмай қўяди. Шунда уни мажбуран ўчириб-ёқишга тўғри келади, аммо уни ўчириш тугмачасини босиш ҳам фойда бермаслиги мумкин...

Қанчалик пухта ишланган бўлмасин, iPhone’ларда ҳам шундай ҳолатлар учраб туради. Шундай ҳолларда уни ҳам «хард ресет» – «hard reset» қилиш орқали кўплаб муаммоларни бартараф этса бўлади.

Хўш, iPhone’ларда хард ресет қандай амалга оширилади? Айфоннинг моделига боғлиқ ҳолда, бунда икки усулдан бирини қўллаш мумкин.

iPhone 7 ва ундан олдинги моделларда

Мазкур русумлардаги айфонларда хард ресет қилиш учун, «Уйга» тугмачаси ҳамда смартфонни ўчириб-ёқиш тугмачасини бирданига босганча ушлаб туриш керак. Шу ҳолда тугмачаларни тахминан 10 сонияча бараварига босиб турилса, экранда Apple логотипи пайдо бўлади, кейин уларни қўйиб юборасиз.

iPhone 8 ҳамда iPhone X моделларида

Купертинолик корпорация iPhone 8 туркумидан бошлаб ўз смартфонларини мажбуран ўчириб-ёқиш усулини ўзгартирган. Демак, iPhone 8, iPhone 8 Plus ва iPhone X моделларида «hard reset» қилиш учун қуйидаги амалларни шу кетма-кетликда бажарасиз:

  1. Овозни баландлатиш тугмачасини битта босиб, тезда қўйиб юборасиз.
  2. Энди овозни пастлатиш тугмачасини битта босиб, дарров қўйиб юборасиз.
  3. Корпус ён қиррасидаги – смартфонни ўчириш-ёқиш тугмачасини босганча ушлаб турасиз. Экранда Apple логотипи кўрингач, қўйиб юборасиз.

Айтиш керакки, мажбуран ўчириб-ёқиш усули iPhone’ларда кўплаб ўткинчи муаммоларни ҳал этиши мумкин. Аммо, агарда смартфондаги муаммо шундан кейин ҳам сақланиб қолса, кейин бошқа чораларни кўришингиз ёки устасига мурожаат этишингиз мумкин.

Manba: terrabayt.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!