iPhone ишлаб чиқариш қисқартирилади

iPhone ишлаб чиқариш қисқартирилади

Apple йил охиригача iPhone 14 смартфонларини дастлаб тахмин қилинганидан камида 3 миллион дона кам, 90 миллион эмас, балки 87 миллион дона ишлаб чиқаради.

Bloomberg манбаларига кўра, бунинг сабаби – нисбатан арзонроқ iPhone 14 ва iPhone 14 Plus смартфонларига талабнинг паст экани.

Шунингдек, Apple ўзининг асосий заводи жойлашган Хитойнинг Чжэнчжоу шаҳридаги карантин чекловларидан азият чекмоқда.

Jefferies тадқиқотчилари таҳлилига кўра, iPhone 14 ва Plus сотуви жуда тез пасайиб кетган. Бу моделлар истеъмолчилар орасида оммалашмагани боис, компания уларни ишлаб чиқариш режасини қисқартирган.

Шу билан бирга, Apple компанияси қимматроқ iPhone 14 Pro ва Pro Max моделларига талаб юқори эканини маълум қилиб, Чжэнчжоу шаҳридаги карантин чекловлари туфайли уларни ишлаб чиқариш ҳажми ҳам пасайишини маълум қилган.

Аввалроқ Apple янги смартфонларга бўлган талабни рағбатлантириш мақсадида айрим моделлар нархини пасайтиришни бошлаган эди.

iPhone 14 нега ҳеч кимга керак эмас? Экспертлар фикрига кўра, iPhone 13 ва 14 ўртасида сезиларли фарқ йўқ. iPhone 14 Pro эса кўп нарсаларни таклиф этади: янги А16 Bionic процессор, Dynamic Island, экран частотаси 1 дан 120 Гц, Always On Display режими, шунингдек, янги 48 мегапикселли камера.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!