iPhone 11 пандемия шароитидаги сотувлар бўйича рекорд ўрнатди

iPhone 11 пандемия шароитидаги сотувлар бўйича рекорд ўрнатди

iPhone 11 2020 йилнинг биринчи ярмида энг кўп сотилган смартфон бўлди, деб хабар берди “THG” портали “Omdia” тадқиқотларига асосланиб.

"Бу ўтган йили энг кўп сотилган “iPhone XR” моделга қараганда 10,8 миллионга кўпдир", дейилади хабарда.

Таъкидланишича, 2020 йилда жами 37,7 миллион iPhone 11 чакана савдога чиққан.

Компаниянинг таъкидлашича, коронавирус пандемияси шароитида муваффақиятли савдо қилишнинг асосий омиллари смартфоннинг арзонлиги ва яхшиланган электрон компонентлари бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!