«Интер» Милан дербисида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

«Интер» Милан дербисида йирик ҳисобда ғалаба қозонди

 

Футбол бўйича Италия А Сериясининг 23-турида 21 февраль, якшанба куни «Милан» ва «Интер» ўзаро тўқнаш келди.

Беллашув «Интер»нинг устунлигида ўтди. Бу ҳисобда ҳам ўз аксини топди. Учрашувнинг 5-дақиқасида Лаутаро Мартинес ҳисобни очди ва унинг ўзи 57-дақиқада дубль қайд этди. Иккинчи голдан 9 дақиқа ўтиб, Ромелу Лукаку ҳисобни йирик кўринишга олиб келди — 0:3.

23-турдан кейин Антонио Конте шогирдлари 53 очко, «Милан» эса 49 очко жамғарган. Милан клублари 1 ва 2-ўринларни банд қилиб турибди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!