Инсультнинг 7 та «кўринмас» аломатларини биласизми?

Инсультнинг 7 та «кўринмас» аломатларини биласизми?

Тана ҳолатидаги баъзи ўзгаришлар гарчи уларни бошқа, унчалик жиддий бўлмаган ва хавфли ҳолатларга ўхшатиб, адаштириб қўйиш мумкин бўлса-да, инсульт касаллигининг аломатлари бўлиши мумкин.

Инсульт миянинг бир қисмини қон билан нормал таъминланиш узилишини англатади – бу ҳолатда одамга шошилинч тиббий ёрдам керак. Шифокорлар таъкидлашича, инсультга чалинган одамга қанчалик тез ёрдам берилса, унинг омон қолиш ва тузалиш эҳтимоли шунча кўп бўлади. Улар ёши катта одамларга инсульт белгилари ҳақида ўз билимларини оширишни маслаҳат беришади, шунда улар касалликни дарҳол пайқаб ва тез ёрдам чақиришлари мумкин.
WebMD тиббий портали маълумотларига кўра, қуйидаги ўзгаришлар инсультнинг асосий аломатлари ҳисобланади.
Юз. У ассиметрик бўлиб, бир томонга қийшаяди, кўз ва оғиз ҳам худди шу ҳолатда бўлади.
Қўллар. Жабрланган одам бир вақтнинг ўзида икки қўлини кўтариб, ушлаб тура олмайди - биттасида кучли заифлик ёки карахтлик бўлади.
Нутқ. У тушунарсиз, ғўлдираган ғолга келади ёки одам ҳушёр бўлиб кўринса да, умуман гапира олмаслиги мумкин. Унга нима дейилганини тушунишда ҳам муаммолар бўлиши мумкин.
Портал мутахассислари, шунингдек, камроқ сезиладиган аломатлар ҳам борлигини таъкидлаб, улар ҳам инсультни билдириши мумкинлигини айтишади. Улар кўпинча сезилмас бўлгани учун, уларга бефарқ бўлинади ёки эътибор берилмайди.
Булар: юздаги заифлик, қовоқ ёки лабнинг осилиши; кўнгил айниши; бош айланиши; гапира олмаслик; мувозанатни йўқотиш; тушунарсиз нутқ ҳамда бош оғриғи каби аломатлардир.
Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, юқорида айтиб ўтилган муаммолар инсульт олдидан кўп учрайди. Сизнинг саломатлигингиз ва танангиздаги ўзгаришларни диққат билан кузатиб бориш жуда муҳим, деб ёзади MedikForum нашри.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!