Instagram таниб бўлмас даражада ўзгариши кутилмоқда

Instagram таниб бўлмас даражада ўзгариши кутилмоқда

Instagram ижтимоий тармоғи ишлаб чиқувчилари суратларни кўриш учун янги усулни синаб кўришмоқда. Бу ҳақда TechCrunch порталига асосланиб kun.uz хабар берди.

Унинг маълумотларига кўра, иловада суратларни айлантириш ўрнига, экранга босиш орқали постларни ўзгартириш имконияти пайдо бўлди.

Нашрнинг таъкидлашича, ҳозирча янги имкониятдан баъзи фойдаланувчилар фақат Explore’да фойдаланиши мумкин. Постларни кўришнинг янги усули синови қандай даражада олиб борилаётгани номаълум.

Экспертларнинг қайд этишича, бир марта босиш билан фотосуратларни алмаштириш тасвирларни «қийин» ва кўпроқ вақтни талаб қилувчи айлантиришдан воз кечишга имкон беради. Бундан ташқари, дастур постдаги барча хабарларни битта экранда кўрсатиши мумкин.

Manba: zamin. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!