Инсоният учун энг катта таҳдид нима?

Инсоният учун энг катта таҳдид нима?

Дунёнинг 26 мамлакатида тадқиқот ўтказган Pew Research Center таҳлилчилари замондошларимизни энг кўп ўйлантираётган, ташвишга солаётган таҳдидларни аниқлашди. Биринчи рақамли таҳдид бу глобал иқлим ўзгаришлари.

Буни шундан ҳам билиш қийинмаски, сўровнома ўтказилган давлатларнинг тенг ярми 13 тасида яшовчилар иқлим ўзгаришларини инсониятнинг энг катта муаммоси деб ҳисоблашмоқда. Масалан, Германия, Канада каби мамлакатларда яшовчилар.

Инсоният учун иккинчи энг йирик таҳдид терроризм. Айниқса, Франция ва Италия каби мамлакатлар аҳолиси террорчилик хуружларидан кўпроқ хавотирда.

Хитойликларни кўпроқ киберҳужумлар, КХДРнинг ядровий дастури ва жаҳон иқтисодиёти аҳволи ташвишга солади. Шунингдек, АҚШ ва Япония аҳолиси учун ҳам асосий фобия киберҳужумлар, фақат улар ўзларининг хакерларидан эмас, хориждагиларидан қўрқишади.

Польшаликлар Россиянинг ҳукмронлиги ва таъсирига тушиб қолишдан кўпроқ хавотирланишса, сўровномада қатнашган немисларнинг қарийб ярми АҚШни Германия учун энг катта хавф деб билишади.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!