Инсон учун нималардан фойда йўқ?..

Инсон учун нималардан фойда йўқ?..

Аллоҳга яқинлашишга интилмайдиган қалбдан;

Аллоҳга хизмат қилмайдиган ва бўйсунмайдиган танадан;

Аллоҳ ризоси кўзланмаган муҳаббатдан;

Аллоҳга яқинлаштирмайдиган, дунё ва абадий ҳаёт учун фойда бермайдиган ишдан;

Аллоҳга яқин қиладиган солиҳ амалларни бажариш ва гуноҳларга тавба қилиш учун сарфланмайдиган вақтдан;

Аллоҳга итоатсиз кишидан қилинган умиддан.

Фойдасиз фикрлар билан банд бўлган ақлдан;

Амалиётга татбиқ қилинмаган билимдан;

Мақсадсиз ва сидқидилдан қилинмаган ҳаракатдан;

Бефойда сарфланувчи бойликдан.

Аллоҳнинг зикрига бепарво қалб, солиҳ амалларсиз ўтказилган вақт энг катта зарардир. Ўткинчи дунё ҳавасларига берилган кишининг қалби ғафлатда қолади. Вақтни бекорга сарфлаш эса бора-бора пушаймонлик келтиради. Шу боис инсон фойдасиз нарсалардан четланиб, ҳар бир хатти-ҳаракатини Аллоҳ ризоси учун қилса, икки дунё саодатига мушарраф бўлади, иншоаллоҳ.  

Баҳриддин ХУШБОҚОВ


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!