"Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида"ги қонун қабул қилинди

 "Инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси тўғрисида"ги қонун қабул қилинди

Ушбу Қонуннинг мақсади инсон аъзолари ва тўқималарининг трансплантацияси соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Ҳужжатга кўра, тирик донордан ёки инсон мурдасидан олинган инсон аъзолари ва (ёки) тўқималари трансплантация объектлари бўлиши мумкин, уларнинг рўйхати Вазирлар Махкамаси томонидан белгиланади.

Сунъий равишда етиштирилган аъзолар трансплантация объектлари бўлмайди.

Шунингдек, қонуннинг амал килиши:

➖ инсоннинг кўпайишига тааллуқли бўлган аъзолар ва тўқималарнинг трансплантациясига;

➖ аъзолар ва тўқималарнинг аутоген (бир шахснинг ўзи тирик донор ва реципиент бўлади) трансплантациясига;

➖ қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги соҳасидаги муносабатларга нисбатан татбиқ этилмайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!