Инновация маркази логотипини ўзгартирди

Инновация маркази логотипини ўзгартирди

Mirzo Ulugbek Innovation Center инновация маркази ўз расмий сайтидаги логотипини янгилади.

Маълум бўлишича, айни пайтда сайт (www.muic.uz) редизайн қилинмоқда. Ҳозирча, сайтнинг барча тилдаги талқинларига (русча, ўзбекча, инглизча) рус тилидаги логотип қўйилган.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Президентнинг 2017 йил 30 июндаги Ўзбекистон Республикасида ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш учун шарт-шароитларни тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида ги Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 августдаги Ахборот технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилишни қўллаб-қувватлаш бўйича Mirzo Ulugbek Innovation Center инновация маркази фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида ги қарори асосида Мирзо Улуғбек номидаги инновация маркази ташкил этилганди.

Manba: terabayt.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!