Инновацион инфратузилма субъектлари сони 3 бараварга оширилади

Инновацион инфратузилма субъектлари сони 3 бараварга оширилади

“2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

📋 Фармон билан 2022-2026 йилларда Ўзбекистон Республикасининг инновацион ривожланиш стратегияси тасдиқланди.

✅ Кичик тадбиркорликнинг инновацион фаоллигини ошириш орқали ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий жадал ўсишини таъминлаш Стратегиянинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.

📊 Шунингдек, Фармонга мувофиқ Стратегияни амалга оширишнинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда ҳудудлар кесимидаги мақсадли кўрсаткичлар тасдиқланди.

🔰 Мақсадли кўрсаткичлар доирасида:

▫️инновацион фаолият субъектлари сони 613 тадан 2 250 тагача етказилади;
▫️инновацион инфратузилма субъектлари сони 3 бараварга оширилади;
▫️инновацион тадбиркорлик натижасида яратиладиган янги иш ўринлари сони 4 бараварга оширилади.

🗓 2022 йил 1 августдан инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этишда “тармоқ-ҳудуд-илмий/олий таълим ташкилот” занжирининг яхлит тизими жорий этилади.

☑️ 2022 йил 1 августдан “тубдан янгиловчи” инновациялар яратишни рағбатлантиришнинг қуйидаги тизими жорий этилади:

▫️маҳаллий илмий ташкилотлар ва корхоналарга инновацион товарлар бўйича давлат органлари билан шартномаларни тўғридан-тўғри имзолаш ҳуқуқи берилади;
▫️устав фондида 50 ва ундан кўп фоиз давлат улуши бор хўжалик жамиятларида фойда солиғини тўлагунгача унинг 10 фоизгача ажратмаларидан Инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил этилади. Бунда:

➖маблағлар “тубдан янгиловчи” инновацияларни яратишга ва жорий қилишга йўналтирилади;
➖Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар портфели Инновацион ривожланиш вазирлиги билан келишилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!