Инглиз тилида бўлмаган фильм илк бор «Оскар» мукофотини қўлга киритди

Инглиз тилида бўлмаган фильм илк бор «Оскар» мукофотини қўлга киритди

Брэд Питт «Бир куни Голливудда» фильмидаги роли учун «Иккинчи пландаги энг яхши актёр» номинацияси бўйича «Оскар» мукофотига лойиқ кўрилди, деб хабар беради Meduza.

«Иккинчи пландаги энг яхши актриса» номинацияси эса «Никоҳ тарихи» фильмидаги роли учун Лора Дернга насиб этди.

Энг яхши оргинал сценарий муаллифи Пон Чжун Хо («Паразитлар» фильми), энг яхши мослаштирилган сценарий муаллифи эса Тайки Вайтити («Қуён Жожо» фильми).

Шунингдек, «Қарама-қарши тарафдаги дераза» картинаси энг яхши қисқа метражли фильм дея топилди. «Ўйинчоқлар тарихи 4» эса энг яхши анимацион фильм учун «Оскар»га лойиқ кўрилди. Жорий йилда «Америкача фабрика» — «Энг яхши ҳужжатли фильм», «Жанговар ҳаракатлар зонасида скейтбордда учишни ўрганиш (қиз бола бўлсанг)» — «Энг яши қисқа метражли ҳужжатли фильм»га айланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!