Инфографика: ОТМга ҳужжат топширишда қайси турдаги абитуриентлар тўлов қилмайди?

Инфографика:  ОТМга ҳужжат топширишда қайси турдаги абитуриентлар тўлов қилмайди?

ОТМга ҳужжат топширишда қайси турдаги абитуриентлар тўлов қилмайди:

– таълим муассасалари (мактаб, коллеж ва лицейлар) ни 2020 йилда тамомлаганлар;
– биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлиги бор шахслар;
– тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар.

Тест синови топширмайдиган абитуриентлар: 

– чет эл фуқаролари;
– алоҳида иқтидор талаб этиладиган таълим йўналишларига ҳужжат топширган абитуриентлар (маданият, санъат, спорт);
– тест синовларисиз, кўп балли тизим бўйича имтихон ўтказиладиган ва ўқитиш қозоқ, туркман ва қирғиз тилларида олиб бориладиган таълим йўналишларига топширганлар. 

Тест синовларисиз, имтиёз асосида талаба бўладиган абитуриентлар: 

– отаси ёки онаси хизмат вақтида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ҳарбий хизматчиларнинг фарзандлари;
– отаси ёки онаси хизмат вақтида ҳалок бўлган ёки ногирон бўлиб қолган ички ишлар органлари  ходимларининг фарзандлари; 
– Ёшлар иттифоқи тавсияномасига эга абитуриентлар (республика босқичи ғолиблари); 
– Ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Ёшлар иттифоқи томонидан биргаликда бериладиган тавсияномага эга абитуриентлар;
– Танлов ва мусобақа ғолиблари ҳамда давлат мукофотлари соҳиблари (ҳалқаро фан олимпиадаси, республика ва халқаро спорт мусобақалари, Зулфия мукофоти, Тарбиячи танлови, Ҳамшира танлови, Ниҳол мукофоти, Келажак овози, Бадиий академия, Мард ўғлон).

Инфографика:  ОТМга ҳужжат топширишда қайси турдаги абитуриентлар тўлов қилмайди?


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!