Инфантино Трамп нега ЖЧ ўйинларига келмаётганини тушунтирди

Инфантино Трамп нега ЖЧ ўйинларига келмаётганини тушунтирди

ФИФА президенти Жанни Инфантино АҚШ президенти Доналд Трампнинг ҳозиргача ЖЧ–2026 учрашувларига стадиондан ташриф буюрмаганига изоҳ берди.

“Ҳа, биз мунтазам алоқадамиз. Деярли ҳар куни гаплашамиз. У турнирдан мамнун ва ундан катта завқ оляпти. Барча ўйинларни телевизор орқали кузатмоқда”.

— Нега у ҳали стадионга келмади? Бунга хавфсизлик масалалари сабабми?

“Йўқ, йўқ. Менимча, унинг бошқа муҳим ишлари ҳам бор. Қолаверса, агар у стадионга келса, одамлар: “Дунёда шунча воқеалар бўлаётган бир пайтда у стадионда нима қиляпти?” деган саволни бера бошлайди.

Мен Трамп ва унинг маъмурияти билан доимий алоқадаман. Назаримда, улар жаҳон чемпионатини ташкил этиш бўйича жуда яхши иш олиб бормоқда, — деди Инфантино.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар