Индонезиядаги зилзила қурбонлари сони 70 кишидан ошди
Индонезиянинг Шарқий Нуса-Тенггара шаҳрида содир бўлган зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 71 кишига етди.
Бу ҳақда Индонезия оммавий ахборот воситалари Миллий табиий офатларни бошқариш агентлиги (BNPB) маълумотларига таяниб хабар берди.
"Ўлганлар сони 71 кишига етди, айниқса Нагекео туманида. Нуса Тенггара минтақасидаги қочқинларнинг умумий сони ҳозирда 59 647 кишини ташкил этади, энг кўп сон Манггараида", дейилади хабарда.
7,7 магнитудали зилзила 15 август куни содир бўлган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
