Индонезияда зилзила: беморлар ва ходимлар вайроналар остида қолди

Индонезияда зилзила: беморлар ва ходимлар вайроналар остида қолди

Индонезиядаги зилзила касалхонани вайрон қилди. Беморлар ва ходимлар вайроналар остида қолган. Бу ҳақда РИA Новости хабар бермоқда.

Табиий офат маркази Мамуж шаҳри яқинидаги Сулавеси оролида бўлган. Зилзила кучи 6,2 баллни ташкил этди.

Aйни пайтда уч киши ҳалок бўлганлиги ва бир неча ўнлаб одамлар жароҳат олгани маълум.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!