Индонезияда яна кучли зилзила содир бўлди
Индонезиянинг Флорес ороли қирғоғида 5,5 магнитудали зилзила содир бўлди.
Бу ҳақда Европа-Ўрта ер денгизи сейсмик маркази (EMSC) баёнотида айтилмоқда.
Зилзила 34 000 дан ортиқ аҳолига эга Рутенг шаҳридан 65 километр шимолда қайд этилган.
Зилзила 160 километр чуқурликда содир бўлган. Қурбонлар ёки вайроналар ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.
EMSC маълумотларига кўра, кун давомида мамлакатда камида 14 та зилзила содир бўлган, максимал магнитудаси 4,3 га тенг.
15 август куни Индонезияда 7,7 магнитудали зилзила содир бўлди ва 71 киши ҳалок бўлди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
