Индонезия: “сузувчи масжид” ҳамманинг эътиборини тортмоқда

Индонезия: “сузувчи масжид” ҳамманинг эътиборини тортмоқда

28 сентябрь куни Индонезиянинг Сулавеси оролида юз берган кучли зилзила ва ундан кейин келиб чиққан цунами энг кўп Палу шаҳрига зарар етказди, дея хабар бермоқда “Анадолу”.

Табиий офат натижасида айниқса денгизга яқин жойлардаги бинолар вайронага айланди, кўплаб инсонлар ҳалок бўлди.

Денгиз ёқасида бетон тиргаклар устида барпо этилган ва шу сабабли “сузувчи масжид” номини олган “Аркам Боб Раҳмон” масжиди эса кучли ер силкиниши ва цунамига қарамай, омон қолди. Тиргаклари чўкиб кетган бўлса-да, масжид биноси сув устида қолди ва чинакамига сузувчи масжидга айланди. 

Manba: azon.uz

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!