Индонезия пойтахти кўчириш қачондан бошланиши маълум бўлди

Индонезия пойтахти кўчириш қачондан бошланиши маълум бўлди

Дунё океанида сув сатҳининг кўтарилиши ортидан Индонезия ҳукумати пойтахт Жакартани бошқа ҳудудга кўчирмоқчи.

Экспертларнинг маълумотларига кўра, 2050 йилга келиб, Индонезия пойтахти Жакартанинг учдан бир қисми сув остида қолади. 10 млн ортиқ аҳоли истиқомат қилувчи шаҳар океан сув сатҳининг кўтарилиши оқибатида ғарқ бўлади. Тошқинлардан ташқари айни дамда пойтахт аҳоли билан ҳаддан ташқари тўлиб-тошгани, сув таъминоти ва каналицазия тизимидаги муаммолар ҳамда транспорт тирбандликларидан азият чекмоқда.

Индонезия Президенти Жоко Видодо мамлакат мустақиллиги куни муносабати билан халққа йўллаган мурожатида пойтахтни Жакартадан қўшни Калимантан оролига кўчириш тўғрисида қарор қабул қилганини маълум қилди.

"Пойтахт бу шунчаки миллат бирлиги рамзи эмас. Бу шаҳар мамлакат аҳолисининг эришган ютуқларини намойиш этади. Бизга замонавий ва муваффақиятли Индонезиянинг тимсоли керак", дея таъкидлади президент. Янги пойтахт айнан оролнинг қайси ҳудудида жойлашуви бўйича аниқ маълумотлар йўқ. Ҳозирда Жакартанинг айниқса, шимолий қисмлари тошқинлардан қаттиқ азият чекмоқда. Шаҳарнинг ушбу ҳудуди йилига 10 см сув остида қолмоқда. Индонезия ҳукумати режасига кўра, пойтахтни Ява оролидан Калимантанга кўчириш ишлари 2021 йили бошланади ва бу жараён тахминан 10 йилга чўзилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!