Индонезия Boeing 737 самолёти қулашининг тахминий сабабини маълум қилди

Индонезия Boeing 737 самолёти қулашининг тахминий сабабини маълум қилди

10 январь куни қулаган Индонезия Sriwijaya Air компаниясига тегишли Boeing 737-500 йўловчи самолёти сувга урилиш таъсирида қулаган бўлиши мумкин, дея тахмин қилинмоқда.

«Бу ҳали якуний хулоса эмас... Дастлабки далиллар шуни кўрсатмоқдаки, самолёт зарба билан қулаган», - деди Транспорт хавфсизлиги қўмитасининг ҳаво хавфсизлиги бўйича раҳбари Нуркаҳио Утомо.

Унинг маълум қилишича, самолёт  қулаб тушаётган вақтда, унинг бўлаклари катта майдонга сочилиб кетган.

Самолёт 10 январь куни ҳалокатга учраган. Жакарта аэропортидан ҳавога кўтарилгандан бир неча дақиқа ўтгач, у радар экранидан йўқолган, сўнг Лаки ороли яқинидаги сувга қулаб тушган. Шу билан бирга, Индонезия Қидирув-қутқарув бошқармаси хабар берганидек, самолёт фавқулотда сигнал бермаган. 

Авиакомпания маълумотларига кўра, бортда 62 киши бўлган: 56 йўловчи ва олтита экипаж аъзоси.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!