Индонезия B50 биодизелидан фойдаланишни мажбурий қилган дунёда биринчи давлатга айланди

Индонезия B50 биодизелидан фойдаланишни мажбурий қилган дунёда биринчи давлатга айланди

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.

"​Дунёда биринчи бўлиб пальма ёғи асосидаги биодизелдан фойдаланишни жорий этдик, у оддий дизел ёнилғисига 50% ҳажмда қўшилади", — деб баёнот берди мамлакат Энергетика вазири Прабово Субианто.

​Энергетика вазирлигининг фикрича, бу жорий йилнинг ўзидаёқ 3–4 миллион килолитр ҳажмдаги дизел ёнилғиси ортиқчалигини юзага келтиради, ундан авиация керосини ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.

Унинг таркибида 50% пальма ёғига асосланган биоёқилғи мавжуд. B50 биодизель ёқилғиси — бу 50% биодизель ва 50% оддий дизель ёқилғисидан ташкил топган аралашма. Бу ердаги "B" — Biodiesel, "50" эса аралашмада биодизелнинг улуши 50% эканини англатади.

Биодизель қуйидаги хомашёлардан олинади:
пальма ёғи;
соя ёғи;
рапс ёғи;
кунгабоқар ёғи;
ҳайвон ёғлари;
ишлатилган овқат тайёрлаш ёғлари.

Булар кимёвий қайта ишланиб, дизель двигателлари учун мос ёқилғига айлантирилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ў