Имтиҳон қоидаларини бузган номзодга кейинги тестларда қатнашиши учун 3 йил муддатга чеклов қўйилади

Имтиҳон қоидаларини бузган номзодга кейинги тестларда қатнашиши учун 3 йил муддатга чеклов қўйилади

АОКАда ўтказилган брифингда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ахборот хизмати раҳбари Ортиқхўжа Норов маълум қилишича, Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун UBT-EPS-Topik тест имтиҳони ўтказилган.

"EPS-Topik" тест имтиҳонига қатнашган 13 294 нафар фуқаронинг 2224 таси муваффақиятли ўтган. Номзодларнинг 11 070 нафарида 67,5 балдан паст натижа қайд этилгани сабабли имтиҳондан ўтолмаган.

EPS-Topik тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтган номзодлар учун 2022 йил 16, 17 ва 18 август кунлари Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги «Ишга марҳамат» мономаркази биносида малака имтиҳони бўлиб ўтади.

Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан тақдим қилинган натижалари таҳлилига кўра, ўтиш бали 67,5 бални ташкил этиб, тест имтиҳонидан жами 2224 нафар фуқаро муваффақиятли ўтган.

Мазкур 2 минг 224 нафар фуқародан 636 нафари 90-100, яъни энг юқори балл, 1243 нафари ёки 56 фоизи 87,5-72 балл, 345 нафари ёки 15,5 фоизи 67,5-70 балл кўрсаткич билан имтиҳондан муваффақиятли ўтган.

Номзодларнинг 11 070 нафари 67,5 балдан паст натижа қайд этилгани сабабли имтиҳондан ўтолмаган.

Таҳлиллар шуни кўрсатадики, Корея Республикасида ишлаш истагида бўлган номзодларнинг аксарият қисми, яъни 83,3 фоизи корейс тили бўйича етарли билимга эга бўлмагани сабабли тест имтиҳонидан ўтмаган.

EPS-Topik тест имтиҳонидан муваффақиятли ўтган номзодлар учун 2022 йил 16, 17 ва 18 август кунлари Тошкент шаҳар Яшнобод туманидаги «Ишга марҳамат» мономаркази биносида малака имтиҳони бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтиш жоиз, хорижга чиқиш паспортини олиб келмаган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди. Белгиланган вақтдан 1 соат олдин кўрсатилган манзилга етиб келиш ва рўйхатдан ўтиш лозим.

Белгиланган сана ва вақтдан кеч қолган фуқаролар имтиҳонга киритилмайди. Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати шартларига кўра, такрор ёки қайта апелляция малака имтиҳони ўтказилмайди.

Имтиҳонда электрон воситалар, жумладан, мобил телефон, электрон соат, шпаргалка ва шу кабилардан фойдаланиш қатъиян ман этилади.

Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати талабларига мувофиқ, имтиҳон қоидаларини бузган номзоднинг тест натижалари бекор қилинади ва кейинги тестларда қатнашиши учун 3 йил муддатга чеклов қўйилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!