Импорт оёқ кийимлар учун бож миқдорини ошириш таклиф қилинмоқда

Импорт оёқ кийимлар учун бож миқдорини ошириш таклиф қилинмоқда

Импорт қилинувчи оёқ кийимлари учун бож миқдорини 10 фоиздан 30 фоизга ошириш таклиф этилмоқда. Давлат буюртмасини бажараётган маҳаллий компанияларга эса 20 фоизгача нарх устунлигини қўллаш таклиф қилинмоқда.

Импорт қилинувчи оёқ кийимлар (код ТН ВЭД 6401−6405) учун бож ставкасини 1 июлдан 10 ўрнига 30 фоиз этиб белгилаш режалаштирилмоқда. Бу «Ўзчармсаноат» уюшмаси тайёрлаган Ўзбекистон президанти қарори лойиҳасидан ўрин олган. Қарорда ҳар жуфт оёқ кийими учун

Худди шу санадан соҳа ичида сотиш учун мўлжалланган хом ашё ва ярим тайёр маҳсулотларни солиққа тортмаслик ҳам таклиф қилинган.

Қўшимча равишда, оёқ кийимлари, чарм, жун, қоракўл ва сунъий теридан тайёрланган маҳсулотлар бўйича давлат харидлари, жумладан стратегик объектлар томонидан амалга оширилаётган давлат харидларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга 20 фоизга нарх устунликларини қўллаш режалаштирилмоқда.

«Ўзчармсаноат» уюшмасига аъзо ташкилотлар тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун бўш ва фойдаланилмаётган давлат объектларини «ноль» қийматда олишлари мумкин бўлади. Бундан ташқари, уларни 2022 йил 1 июлига қадар ер солиғидан озод қилиш таклиф этилмоқда.

Уюшма маълумотларига кўра, 2018 йил 1 январда 91 нафар юридик шахс унинг таркибидан ўрин олган. Компанияларнинг очиқ рўйхати мавжуд эмас. «Ўзчармсаноат"дан «Газета.uz"га уюшма аъзолари рўйхатини фақатгина ёзма сўровнома орқали олиш мумкинлиги маълум қилинди.

Ҳужжат лойиҳаси 23 июнга қадар давом этади.

2018 йил май ойида Ўзбекистонда имтиёзлар тақдим этишнинг янги тартиблари ўрнатилган эди. Унга кўра, бутун бошли соҳалар, фаолият йўналишлари ёки ҳудудларга солиқ ва божхона имтиёзлари ҳамда преференциялар фақатгина қонунлар ва президент ҳужжатлари асосида тақдим этилиши лозим. Бунда улар аниқ мақсадга эга бўлиши ҳамда ижтимоий, иқтисодий ва молиявий натижаларни таъминлай олиши лозим.

Худди шу йилнинг декабрида Шавкат Мирзиёев мамлакатда босқичма-босқич солиқ имтиёзлари ва преференциялар бекор қилиниши, бу каби ҳолатлар рақобат муҳитига салбий таъсир кўрсатаётганини тадбиркорларнинг ўзлари ҳам тан олаётганини таъкидлаб ўтди. «Барча тенг бўлиши керак. Бозор шафқатсиз, бироқ барча учун тенг имкониятлар бўлиши керак», — деган эди президент.

Апрелда Давлат божхона қўмитаси импорт қилинаётган минерал сувлар учун бож миқдорини 30 фоиздан 50 фоизга оширишни таклиф этди. Май ойида эса президент қарори билан «Ўзэлтехсаноат» корхоналари 2022 йилгача имтиёз ва преференцияларга эга бўлди.

Manba: gazeta. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!