Иммунитет пасайганини қандай билиш мумкин?

Иммунитет пасайганини қандай билиш мумкин?

Шифокор заифлашган иммунитетнинг тўртта аломатини айтди.
Мунтазам чарчоқ, тез-тез касалликка чалиниш, битмайдиган яралар ва стресс заиф иммунитетнинг белгиси, дейди пульмонолог Том Ядегар.
Мунтазам касалликка чалиниш
Агар тез-тез касал бўлиб, кўп антибиотиклар истеъмол қилсангиз, бу иммунитетинингизнинг ёмонлашгани белгиси. Препаратлар иммунитетни чарчатади.
Давомий стресс
Нерв тизими зўриқиши инфекциялар кўпайиши хавфини оширади. Бу эса тез касал бўлишга олиб келади. Бундай ҳолатда даволаниш муддати ҳафталаб, ҳатто ойлаб давом этиши мумкин.
Яралар
Яралар пайдо бўлганда, уларга кўпроқ озиқлантирувчи моддалар билан тузатиш керак. Агар иммунитет чидамли ва кучли бўлса, яралар тез битади. Агар қандайдир яра узоқ вақтдан буён безовта қилаётган бўлса, шифокорга мурожаат қилиш керак
Чарчоқ
Баъзи одамлар нега доимий чарчоқни ҳис қилаётганидан ҳайрон бўлишади. Улар яхши ухлашади, асабийлашишмайди, соғлом турмуш тарзига риоя қилишади. Аммо барибир кун давомида ўзларини чарчаган ҳис қилишади. Доктор бу ҳолатда таҳлил топшириш ва иммунитет ҳолатини текширишни тавсия қилади. Бунда эҳтимол организм инфекциялар билан курашаётган ва шу сабаб чарчоқ пайдо бўлиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!