Илон Маск яна "Twitter'ни сотиб олиш ниятида

Илон Маск яна "Twitter'ни сотиб олиш ниятида

Миллиардер Илон Маск Twitter компанияси вакилларига платформани сотиб олишни иккинчи бор таклиф қилди. Тадбиркор шу мазмунда ижтимоий тармоқ раҳбариятига хат йўллаган.

Маълум бўлишича, миллиардер ҳар бир акция учун 54,2 АҚШ доллари миқдорида бошланғич нарх таклиф қилмоқда. Бироқ, компания ва тадбиркорнинг расмий вакиллари ушбу маълумотни тасдиқлашмаган.

Илон Маскнинг битимни қайта тиклаш ниятида эканлиги ҳақидаги хабарлар Twitter'нинг Маскка қарши даъвоси кўриб чиқилиши керак бўлган суд мажлиси олдидан пайдо бўлган.

Компания расмийлари миллиардердан харидни амалга оширишни талаб қилишмоқда. Суд мажлиси 17 октябрь санасига режалаштирилган.

Битимнинг қайта тикланиши ҳақидаги хабарлар тарқалганидан кейин Twitter акциялари нархи 12 фоизга қимматлашган.

Эслатиб ўтамиз, миллиардер Илон Маск Twitter'ни 44 миллиард АҚШ доллари эвазига сотиб олиш режаси ҳақида жорий йилнинг апрель ойида маълум қилганди. Июль ойининг бошларига келиб тадбиркор ўз фикридан воз кечган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!