Илон Маск Twitter даромадини беш баравар оширмоқчи

Илон Маск  Twitter даромадини беш баравар оширмоқчи

Илон Маск олти йил ичида Twitter даромадини беш баравар оширишни мақсад қилган, деб ёзади The New York Times инвесторларнинг тақдимотларига асосланиб.

Маълумотга кўра, Маск 2028 йилга бориб Twitter'нинг йиллик даромадини 26,4 миллиард долларга етказмоқчи. Ўтган йили бу кўрсаткич қарийб 5 миллиард долларни ташкил қилган. Шу билан бирга, у реклама даромадлари ва обуналардан олинган маблағлар нисбатини иккинчиси фойдасига ўзгартирмоқчи. Шундай қилиб, олти йил ичида пуллик обуналардан тушган даромад 10 миллиард долларга етиши керак.

Тадбиркор шунингдек, 2028 йилга бориб ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари сони тўрт баравардан ошиб, ўтган йил охиридаги 217 миллион фойдаланувчидан олти йил ичида 931 миллионга етишини кутмоқда. Шу билан бирга, уларнинг 104 миллиони, Маскнинг режаларига кўра, пуллик абонентлар бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!