Илон Маск 2022 йилда компания бошқарувини ўз қўлига олганидан сўнг ишдан бўшатган Твиттернинг тўрт нафар раҳбари билан $128 млнлик даъвони ҳал этмоқда.
Твиттерни сотиб олганидан кейин Маскнинг биринчи ҳаракатларидан бири бош директор Параг Агравал, молиявий директор Нед Сигал ва етакчи ҳуқуқшунослар Шон Эджетт ва Вижайя Гаддени ишдан бўшатиш бўлди.
Ушбу тўртта раҳбар ҳеч қачон ишдан бўшатиш нафақасини олмаган, улар Маскни компанияни сотиб олишдан бош тортганида $44 млрдлик ваъдасини бажаришга мажбур қилишга уринганликларини даъво қилишган.
Даъво аризасида ҳатто Маскнинг Уолтер Айзексон томонидан ёзилган таржимаи ҳолидан иқтибос келтирилган бўлиб, унда у Твиттернинг юқори раҳбариятидаги ҳар бир кишини “ўлгунча” таъқиб қилишини айтган.
Суд аризасида томонлар келишувга эришганлиги тасдиқланса-да, бу келишув шартлари қандай эканлиги ҳали аниқ эмас.
Фақат бу раҳбарларгина эмас, балки бошқалар ҳам Маскка қарши ишдан бўшатиш нафақасини тўлаш талаби билан судга мурожаат қилишган. Яқинда Маск Твиттердан бўшатилган 6000 нафар ходим билан боғлиқ жамоавий даъвони ҳал қилди.
Бу собиқ Twitter ходимларининг кўпчилиги ўзларига тўлиқ бўлмаган ишдан бўшатиш нафақалари тўланганидан ёки умуман тўланмаганидан шикоят қилишган.
Украина Франция ва Греция билан ҳаво ҳужумидан мудофаа ва энергетика секторини мустаҳкамлаш бўйича келишувларни тайёрламоқда, деб ёзади "Европейская правда."
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг музокаралари кенгайтирилган таркибда икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида давом этди.
Хитой ижтимоий тармоқларида Ғарб цивилизациясига оид тарихий фактларни шубҳа остига қўяётган муҳокамалар кенг тарқалмоқда. Бундай баҳсларнинг навбатдаги сабабларидан бири Шанхайда ўтказилган Қадимий Миср артефактлари кўргазмаси бўлди, деб ёзади SCMP.
Исроил мудофаа вазири Исраэл Кац Фаластин давлатининг ташкил этилишига йўл қўйилмаслигини ва Ғазо сектори келажакда тўлиқ қуролсизлантирилишини маълум қилди.
Венесуэла мухолиф сиёсатчиси, Тинчлик учун Нобель мукофоти совриндори Мария Корина Мачадо мамлакат қўшинларини президент Николас Мадуро буюруқларига бўйсунмасликка ва қуролларини ташлашга чақирди.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.