Илон Маск Starlink глобал интернет лойиҳаси доирасида яна 60 та сунъий йўлдошни фазога учирди (видео)

Илон Маск Starlink глобал интернет лойиҳаси доирасида яна 60 та сунъий йўлдошни фазога учирди (видео)

Илон Маскга тегишли SpaceХ компанияси Starlink лойиҳаси доирасида сунъий йўлдошларнинг навбатдаги партиясини учирди. Ушбу жараён YouTube орқали тўғридан-тўғри трансляция қилинди.

Орбитал алоқанинг 60 та сунъий йўлдоши бўлган Falcon 9 ракетаси Тошкент вақти билан 19:56 да Флорида штатидаги Канаверал саҳросидан учирилган. Ракетанинг кўп марталик таянчи Of Course I Still Love You сузувчи платформасига Атлантика океанининг шарқий соҳилларига қўнган. Компания ўз Twitter’даги саҳифасида бу тўртинчи учиш ва таянчнинг илк бор қўндирилиши эканини билдирган.

SpaceХ глобал интернет учун Starlink дастури ҳақида 2015 йилда эълон қилган. Дастур доирасида 12 мингта сунъий йўлдош учирилади: 1,1–1,3 минг километр баландлик учун 4425 та, ва 335–346 киометр баландликдаги 7518 та қурилма. Октябрда Илон Маск Starlink сунъий йўлдошлар тизими орқали коинотдаги интернетдан Twitter’даги биринчи твитини ёзган. Компания баёнотига кўра тизимнинг ўтказувчанлик қобилияти битта фойдаланувчи учун 1 сонийда 1 гигабитни ташкил этади.

25 майда Илон Маск сунъий йўлдошлар мувафақиятли ишга туширилиб, космик қурилмалар интернетга уланганини маълум қилган. Ўзбекистон аҳолиси 26 майга ўтар кечаси Илон Маскнинг SpaceХ компанияси томонидан Starlink (бутунжаҳон интернети) дастури доирасида учирилган 60 та сунъий йўлдошнинг учиб ўтишини кузатиш имконига эга бўлганди.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!