Илон Маск миллиардларини йўқотишда давом этмоқда

Илон Маск миллиардларини йўқотишда давом этмоқда

Америкалик тадбиркор, SpaceX ва Tesla компаниялари асосчиси Илон Маск Tesla акцияларининг нархи тушиши оқибатида бир кунда 14 миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда Bloomberg Billionaires Index маълумотларига таяниб «Korrespondent.net» хабар берди.

Бу йўқотишдан кейин ҳозирда Маскнинг бойлиги 176 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Лекин тадбиркор ҳозир ҳам дунёнинг энг бой кишилари рўйхатида иккинчи поғонани банд қилиб турибди.

Рўйхатнинг биринчи ўринида Amazon асосчиси Жефф Безос турибди. Унинг бойлиги ҳам 5,55 миллиард долларга қисқариб, 180 миллиардни ташкил қилмоқда.

Бунгача ҳам Илон Маск бир кеча кундузда 15 миллиард долларни бой берган эди. Бу йўқотишга ҳам Tesla акциялари нархининг тушиб кетиши сабаб бўлган.

Аввалроқ «арзон» Tesla бутун дунё бўйлаб сотувга чиқиши ҳақида хабар берилган эди


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!