Илон Маск камераси кўринмас смартфон ишлаб чиқармоқчи

Илон Маск камераси кўринмас смартфон ишлаб чиқармоқчи

Илон Маск “Tesla” бренди остида смартфонлар ишлаб чиқаришни бошлайди. У “Tesla Phone” деб номланади. Интернетда Маскнинг компанияси ишлаб чиқарадиган смартфоннинг суратлари пайдо бўлди.

Қайд этилишича, “Tesla Phone” етакчи смартфон брендларидан кам бўлмаган юқори бурчакли дизайн ва флагман хусусиятларга эга бўлади. Тахминларга кўра, смартфон камераси кўринмайди. Катта еҳтимол билан, смартфон шаффоф, тусини ўзгартириши мумкин бўлган электрохром ойнага эга бўлади ва унинг остидаги камера ҳақиқатан ҳам кўринмас бўлади.

Қайд этилишича, бундай ойна аллақачон спорт автомобилларида қўлланилган ва OnePlus Sonsept One смартфонида тақдим этилган.

Маълум қилинишича, “Tesla Phone” Снапдрагон 898 чипида қурилиши, 4к дисплейга, 108 мегапикселли асосий сенсорли учта орқа камерага эга ва 2 терабайтгача сақлаш сиғими билан жиҳозланган бўлиши мумкин. Қурилманинг нархи қанча бўлиши ошкор этилмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Билдирилган фикрлар (2 )

    Шерзод
    Нархи 5000$ булса керак
    М.Х.
    Жонга тегди шу илон. БОШКА ИШИ ЙУКМИ Фойдаси тегадиган.