Илон Маск бир суткада деярли 4 млрд доллар йўқотди

Илон Маск бир суткада деярли 4 млрд доллар йўқотди

«SpaceX» ва «Tesla» асосчиси Илон Маск бир суткада деярли тўрт миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда «Bloomberg» агентлиги томонидан ҳисоблаб чиқилган «Bloomberg Billionaires Index» маълум қилди.

Келтирилишича, Маскнинг бойлиги 3,95 миллиард долларга камайиб, умумий бойлиги 175 миллиард долларни ташкил қилган. Шунга қарамай, у дунёдаги энг бой одамлар рўйхатида иккинчи поғонани сақлаб қолган.

«Amazon» асосчиси Жефф Безоснинг капитали эса бир суткада 707 миллионга кўпайган. Ҳозирда унинг умумий бойлиги 202 миллиард долларни ташкил қилади.

Аввалроқ АҚШнинг Техас штатида «Tesla» электромобилининг ҳайдовчисиз бошқарилгани тахмин қилинган автоҳалок сабабли Илон Маск бир суткада 5,1 миллиард доллар йўқотганди.  Шунга қарамай, «Tesla» компанияси даромади 3 ой давомида рекорд даражага кўтарилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!