Илон антилопани емай чиқариб ташлади

Илон антилопани емай чиқариб ташлади

Ҳиндистоннинг шимолий қисмида жойлашган Горкхпур аҳолиси қора илон антилопани ейишга ҳаракат қилаётганини видеога муҳрлади, дея хабар берди Дарё нашри.
3,7 метр узунликдаги ушбу заҳарли бўлмаган илон тропик ёмғир ўрмонлари, очиқ ўрмонли жунглилар, ботқоғли қирғоқли тоғолди ва дарё водийсида яшайди.
Илон қушлар ва турли хил сутемизувчилар, яъни кемирувчилардан, туёқлилардан озиқланади. Тўйиб овқатланиш учун уларга анча вақтга кетади.
Видеода илон антилопани ютиб юборолмаган: одамлар уни қўрқитиб юборганидан сўнг, илон ичидан қурбонини чиқара бошлаган.
Ушбу ҳайвонларни уйида сақлайдиганлар улар овқат еяётганида уларни безовта қилиб бўлмаслигини билади.Экологлар антилопани бесабаб ҳалок бўлган деб ҳисобламоқда, сабаби бу илон ҳам бошқаси ҳам уни емайди. Гўшт қисман ириган.
Бундан ташқари, у ошқозон ферментларини ўз ичига олади. Шундай қилиб, оч ҳайвон янги йиртқични қидиради ва антилопанинг танаси чирийди.

Manba: zamin.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!